Бош саҳифа / Янгиликлар


Туркистон табиий газ билан таъминланади


2020 йилга келиб, Туркистон табиий газ билан бутунлай таъминланади. Жорий йилда Туркистон аҳолисининг 60%ига табиий газ етказиб берилган.

Маҳаллий ҳокимият 2020 йилга келиб, шаҳар бутунлай табиий газ билан таъминланишини ваъда қилишмоқда. Бу ҳақда аҳоли олдида ҳисобот учрашувида шаҳар ҳокими Алипбек Усербаев маълум қилди.

Усербаев “Шаҳарни газ билан таъминлаш 3 босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 10 минг 518 та уйга газ қувурлари тортилиб, 43 минг аҳоли табиий газ билан таъминланди. Бугунги кунда иккинчи ва учинчи босқичда 20 миллиард 271 миллион тенгелик 11 лойиҳа ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари бошланди” деди.

Бу билан бирга шаҳар аҳолисининг электр энергияси билан таъминланиши 99,8%ни ташкил этади. Ҳисобот даврида 2 объект қурилиши ниҳоясига етиб, 1566 абонент сифатли электр энергияси билан таъминланди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!