Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраев вафот этди


Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев, 4 сентябр куни 77 ёшида вафот этди.

Ҳофиз, созанда, шоир, бастакор Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган.

1987 йил Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. 2018 йилда Шерали Жўраевга Тожикистон халқ артисти унвони берилган эди. 

Шерали Жўраев ўзбек давлат эстрадаси (1972–1973), “Шодлик” ашула ва рақс ансамбли (1972–1979), Андижон вилояти филармонияси (1979–1986), Ўзбек давлат филармонияси (1986–1996), “Ўзбекнаво” бирлашмасида (1999 йилдан) яккахон хонанда бўлган.

Жўраевнинг қўшиқлари дунё ўзбеклар орасида яхши танилган. Бугунги кунгача ижро этган қўшиқлари сони 600 дан ошади.

Бугун бир гуруҳ ҳамқишлоқларимиз ўзбек санъатининг қироли, Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг Тошкент шаҳри Луначарский кўчасидаги хонадонига ташриф буюриб, дуои фотиҳа қилдилар. Шерали аканинг ҳаётида Туркистон замини, Аҳмад Яссавий бобомиз қадамжосининг ўзига хос ўрни бор эди. Аллоҳ охиратини обод қилсин.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!