Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туман ҳокими қишлоқ аҳолиси билан учрашди


Сауран тумани ҳокими Мақсад Танғатаровнинг навбатдаги ҳисобот учрашуви Қорачиқ қишлоқ аҳолиси билан бўлди. Туман ҳокими дастлаб қишлоқда олиб борилган ишлар билан таништириб ўтди.

Қорачиқни табиий газ билан таъминлаш этиш мақсадида ички газ қувури лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, бюджетга сўров юборилди. Лойиҳа қиймати 4 миллиард 956 миллион 93 минг тенге. Шу билан бирга магистрал қувурга лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, экспертиза хулосасини олиш учун юборилган. Жорий йилда маҳаллий бюджетдан 6 дона трансформатор ўрнатилиб, уларни тармоққа улаш ишлари олиб борилмоқда. Келишув шартнома қиймати 9 миллион 800 минг тенгени ташкил этади. Ахлат полигони ҳудудини девор билан ўраш ишлари олиб борилмоқда. Қорачиқ-Қумтийин автомобиль йўли чорраҳасига светофор ўрнатилиб, техник талабларга жавоб бериши бўйича рухсат олиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!