Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Вилоят ҳокими Қорачиқда


Куни кеча Қорачиқ қишлоғида муҳим сиёсий тадбирлар ўтди. Вилоят ҳокимлигининг селектор йиғилиши айнан Қорачиқ қишлоғида янги мактаб биносида ўтказилиши она қишлоғимиз мавқеини яна бир бор оширди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Қорачиқда бирваракайига 4 муим объектлар билан танишиб чиқди. Гулларни парваришлаш ва  халқни сержило гуллар билан таъминлаш билан шуғулланаётган таниқли гулчилар эр-хотин Ҳусан ва Дилноза Умаровлар 2010 йили 20 млн тенгелик лойиҳага қўл уриб, бугун юқори натижаларни қайд этмоқдалар.

Таникли тадбиркор Тухтош ака ва Наргиза опа Умаровларнинг 20 млн тенгелик лойиҳаси бўлган “Бахт мебель корхонасида қишлоғимизнинг жиҳоз ишлаб чикарувчилари ўз маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этишди. Бу икки саноат корхонасига ташриф буюрган вилоят ҳокими Д.Сатибалди юқори баҳосини бериб, тадбиркорларга ер ажратиш масаласини қўллаб-қувватлади ва келажакда Қорачиқда саноат зонасини ташкил этиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Вилоят ҳокими сўнгра ёш тадбиркор Хуршид Муютов бунёд этган 230 млн тенгелик Қорачиқ спорт мактаби муҳташамлиги билан меҳмонларда чуқур таассурот қолдирди. Бу ерда бугун 8 мураббий 320 болага устозлик қилмоқда. Ёш авлоднинг соғлом вояга етиши борасида қайғураётган тадбиркорга миннатдорчилик билдирди ва қўллов кўрсатишини таъкидлаб ўтди. Сўнгра вилоят ҳокими янгидан қад ростлаган Яссавий интеллектуал (заковат) мактаби биносини кўздан кечириб, ишлар билан танишди. Мактаб ошхонасида аҳоли билан учрашув ўтказиб, кутубхонанинг ўқув залида шахсий масалалар бўйича фуқароларни қабул қилди. Сўнгра кутубхонада вилоят ҳокимлиги барча бошқармалари ва департаментлари раҳбарлари иштирокида селектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Булардан ташқари, маърифатпарвар эл оғаларидан Туркистон хайрия жамгармаси раҳбари Нодир ака Аҳмедов ташаббуси ва бир гуруҳ ҳамқишлоқ тадбиркор йигитлар қўллови билан бугун Қорачиқ” ўрта мактаби кутубхонасига 26 турдаги ўзбек бадиий адабиёти намуналари тақдим этилди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!