Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Саломатлик посбонлари


Эски йил якуни - Янги йил арафасида қишлоғимиз аҳолиси саломатлиги посбони - оқ халатли тиббиёт ходимлари “Қорачиқ” амбулаторияси жамоаси хақида озгина сўз юритамиз. Қишлоғимиз амбулаториясига борсангиз, Тошкент ё Чимкентдаги шифокорлардан ҳам билимли ва тажрибали шифокорлару қўли енгил ҳамширалар қучоқ очиб кулиб қарши олишади. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, деганларидек, амбулаторияни қуйиб, бошқа тиббиёт муассасаларига югураётганларга бир сабоқ.

Бош шифокор Илҳомжон Айтметов, шифокорлар Абдумурод ака Абдурахмонов, Юлдузой Отахонова, Элнорахон Зайниддинова, Дилнозахон Алиакбарова, Адхамжон Абдувоситов, Азиз Ирисбоев, Онажон Абдуллаева, шифокор-гинеколог Гулноза Бобохонова, УТТ (УЗИ) шифокори Ханифа Татқаева, тиш шифокори Адхамжон Омондуллаев, тиш техниги Илхом ака Абдукаримов, Қумтийин фельдшерлик пунктига масъул тиббиёт ходими Улуғбек Аматжонов, катта ҳамшира Гулираъно Зиёева, техникалик менеджер Музаффар Раметов, ҳамширалар Вазира Мухитова, Диёра Муютова, Раиса Якубова, Наргиза Жалолова, Гулабза Умарова, Дилфуза Толипова, Наргиза Паттоева, Умсиной Ахмедова, Рузбека Жумадуллаева, Наргиза Абдураззоқова - жами 35 хамшира, 3 санитария ходимаси, рухшунос Мағрипа Нуриллаева, хайдовчи Жасур Пармонқуловдан иборат амбулатория жамоаси халқимиз саломатлигига масъулият билан ёндошмоқдалар.

УТТ (УЗИ) хонаси, умумий тахлил ва сийдик тахлили лабораториялари фаолият юритмоқда. Янги йилдан сунг биокимё лабораторияси ишга тушмоқда. Ва энг мухим янгилик - Янги йил байрамини ўтказиб, эртасига амбулаториямизга яна икки шифокор - невропатолог Жасур Халилов ва эндокринолог Диёрбек ишга келишга ҳозирланмоқда. Бош шифокор Илхомжон бугунги кунда халқимиз сонига нисбатан поликлиника очиш масаласида елиб-югурмоқда.

Саид Хайруллох

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!