Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қишлоқда янги мактаб очилди


Бугун 1 апрель куни Қорачиқ қишлоғидаги янги замонавий билим даргоҳи - Яссавий интеллектуал мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Саврон тумани таълим бўлимидан Фотима опа Тошметова, Қорачиқ қишлоқ округи хокимлиги қошидаги фахрийлар кенгаши раиси Бобохон ака Муютов, фахрий устозлар Фозил ака Абдурахмонов, Жаъфар ака Маменов ва Хайрулла ака Турсунметовлар, ота-оналар иштирок этишди.

55 ўқувчи янги мактабда, кенг ва ёруғ хоналарда таълим олишади. Мактаб ўқувчилари учун махсус эмблемали кийимлар маъмурият томонидан тақдим этилди.

Мактаб директори, таниқли педагог Аҳмаджон ака Эрметов  мактаб илмий мудирлари этиб шаҳардаги нуфузли "Дельфин" ўқув маркази директори Абдурахмон Йулдошев ва унинг муовини Шахзод Жураевлар тайинланганини тилга олди. Мактаб муассислари ўқувчилар иссиқ таом билан таъминланиб, аълочи ўқувчиларга стипендия берилишини таъкидлашди. Бундан ташқари, ўқувчиларни мактабга олиб келиш ва дарслардан кейин уйларига етказиб қўйил учун махсус автомобиль вазифалантирилган.

Мактабда ҳозирда жами 16 ўқитувчи ва 7 техник ходим фаолият юритмоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!