Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Тўқаев Туркистонга хизмат сафари билан келди


Президент хизмат сафарида вилоят марказидаги қурилиш жараёни билан танишиб, бир неча саноат ва ижтимоий объектларни кўздан кечиради. Президентнинг биринчи хизмат сафари ҳақида президентнинг матбуот котиби Берик Қурманғали хабар берди.

Берик Қурманғали ўзининг “Facebook” саҳифасида “Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев илк хизмат сафарини Туркистонга бориш билан бошлади. Сафар вақтида қурилиш жараёни билан танишиш, баъзи саноат ва ижтимоий объекатларни кўздан кечириш, бундан ташқари маҳаллий аҳоли билан учрашиш режалаштирилган” деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Туркистон шаҳрига бош вазир Асқар Мамин хизмат сафари билан келиб, қурилишни жадаллаштиришга топшириқ берганди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!