Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон ҳокимиятида ўзгаришлар


Туркистон вилоятида 11 бошқарма қайта ташкилланади. Ушбу қарор Туркистон вилоятини бошқариш тизимини тасдиқлаш масаласи кўрилган вилоят маслаҳатининг XXXVII сессиясида қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Иқтисодиёт ва бюджетни режалаштириш бошқармаси – Стратегик ва иқтисодий ривожланиш бошқармасига, Молия бошқармаси – Молия ва давлат активлари бошқармасига айлантирилди. Бундан ташқари, учта бошқарма – ички сиёсат, дин ишлари бўйича ва оила, болалар ва ёшлар бошқармалари битта – жамоат тараққиёти бошқармаси этиб, ташкилланди. Яна Тадбиркорлик, индустриал-инновацион ривожланиш бошқармаси иккита бўлинмага ажратилди. Булар Тадбиркорлик ва савдо бошқармаси ҳамда Инвестиция ва экспорт бошқармаларидир. Бу билан бирга Таълим бошқармаси – Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармасига, Маданият ва тилни ривожлантириш бошқармаси -  Маданият бошқармасига, Соғлиқни сақлаш бошқармаси – Жамият соғлиги бошқармасига, Информатизациялаш, архив ва давлат хизматлари кўрсатиш бошқармаси – Рақамлаштириш, архив ва давлат хизматлари кўрсатиш бошқармасига, Туризм ва ташқи алоқалар бошқармаси эса – Туризм бошқармасига айлантирилди. Қолган 13 та бошқарма аввалги ҳолича қолди. Вилоят ҳокимияти қарамоғида жами 23 та бошқарма бўлади.

Бундан ташқари, Туркистон вилоятининг ҳар бир туманига миллиард тенгедан маблағ ажратилади. Ушбу маблағ аҳолининг кўп йиллардан бери ечим топилмаётган муаммоларига йўналтирилади.

Умирзақ Шукеев “Туркистон вилоятининг туманлари ва аҳоли пунктлари ривожлантириш ишларини олиб бориш керак. Бу мақсадда уч йил давомида йилига 1 миллиард тенге пул ажратилади. Ушбу маблағдан самарали фойдаланган туманлар келгуси йил 2 миллиард тенге пул олади. Ўзлаштирмаган туманлар учун эса бу маблағ қисқартирилади” деди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!