Туркистонда 20 минг уй қурилади

Туркистон шаҳрида 2025 йилгача20 минг уй-жой қурилади. Ҳозирги вақтда 100 гектар майдонга янги “Отырар” микрорайони қурилмоқда. Мингта хонадонли 17 та кўпқаватли бино қурилиши олиб борилмоқда. Улардан 11 таси 4,1 миллиард тенге қийматида “Нурли ер” дастури асосида ва 6 таси хусусий инвестиция ҳисобига қурилмоқда. Хонадонларнинг маиший қулайлиги учинчи ва тўртинчи синф даражасида. Ушбу хонадонларни ижтимоий аҳволи оғир оилалар, болалар уйи тарбияланувчилари, бюджет соҳасида ишловчилар ва ҳарбий хизматчилар, ундан ташқари авария ҳолатдаги уй эгалари ҳамда навбатда турганлар олади.

Туркистон вилояти қурилиш бошқармаси раиси ўринбосари Тоқтар Усубалиев “2025 йилгача шаҳарда 1,4 миллион квадрат метр турар жой қурилиши режалаштирилмоқда. Албатта давлат бюджетидан ҳам қурилади, лекин асосан инвесторлар ҳисобидан қурилади” деди. 

Изоҳ қолдириш учун рўйҳатдан ўтинг!