Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Юбилейга тайёргарлик қизғин


Қорачиқ қишлоғининг 2000 йиллик юбилейи муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбири олдидан тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. 12 август куни қишлоқ фаоллари ва таклиф этилган меҳмонлар иштирокида юбилей тайёргарлиги бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Қишлоқ ҳокими Ф.Айтметов бошчилигида ўтган йиғилишда юбилей комиссияси раиси С.Салиев, қишлоқ ўзбек маданият маркази директори М.Адҳамов, қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси Б.Муютов, қишлоқ имоми У.Шарипов, “Турон” фабрикаси директори Ҳ.Азимов, “DIVALUX” мебель ишлаб чиқариш корхонаси директори Ш.Набиев, “Aura” компанияси директорлари Б.Нишонбоев ва Д.Иботов, “Туркистон маданият фонди” бошчилари Р.Азимов, Н.Аҳмедов ва Ф.Мирзаевлар иштирок этишди.

Йиғилишда ҳоким ва қишлоқ имоми аввало ҳаммани қурбон ҳайити билан табриклаб, яхши ниятларини билдиришди. Сўнгра асосий масала – юбилейга тайёргарлик ишлари ҳақида ҳисоботлар тингланди. Ишларнинг режага мос кетаётганлиги, тадбир дастуридаги баъзи масалалар муҳокама этилди. Йиғилиш охирида келгусида тез-тез учрашиб, тайёргарлик ишларини муҳокама қилишга келишиб олинди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!