Туркистон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Қосман Айтмухаметов Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бош вазир матбуот хизмати берган хабарда “Туркистон вилоятини ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда Асқар Мамин қурилиш ва инфраструктурани ривожлантириш соҳаларида катта тажрибага эга бўлган Қосман Айтмухаметовни, янги вилоят ҳокими ўринбосарини таништирди” дейилди.

Бош вазир биринчи ўринбосари Асқар Мамин Туркистон вилоятига қилган хизмат сафарида қурилишнинг бориши билан танишди. У вилоят ҳокимлиги биноси, савдо маркази, Хўжа Аҳмад Яссавий мавзолейи, турар жой бинолари қурилишларини назоратдан ўтказди.

Қосман Айтмухаметов ушбу тайинловгача Астана ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаган. У 1963 йили 29 августда туғилган. 2012-2013 йиллари Ақмола вилояти ҳокими ўринбосари, 2013-2014 йиллари Ақмола вилояти ҳокими, бундан ташқари Минтқавий ривожланиш вазири ўринбосари, қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

Изоҳ қолдириш учун рўйҳатдан ўтинг!