Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда фестиваль


Туркистон шаҳри тарихида илк бор Ёшлар йили доирасида энг йирик тадбир “Туркистон – ёшлар шаҳри” фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятнинг 13 та туман ва 3 та шаҳардан 30 мингга яқин ёшлар иштирок этди. Улар ўзаро олти йўналишда мусобақалашди. Тантанали ёпилиш маросимида ғолибларни тақдирлаш бўлиб ўтди.

Ушбу фестивални Туркистон вилоятининг жамоатчиликни ривожлантириш бошқармаси “Ёшлар ресурс маркази” ўтказди. Тадбирдан мақсад талантли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар орасида маданиятни ривожлантириш, фойдали вақт ўтказишни таъминлаш эди. Фестивалнинг энг муҳим вазифаларидан бири соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш эди.

Ушбу фестиваль доирасида ёз бўйи тўртта спорт майдончасида 1680 та тадбир ўтказилди. Шу мақсадда Туркистон вилояти ва вилоят марказида янги спорт майдончалари қурилди. Бу жойлар барча учун севимли масканга айланди. Энди қадимий шаҳарда ёшлар тўпланиб, спорт билан шуғулланадиган майдонлар кўпайди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!