Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Тадбиркорлардан қишлоққа совға


Қорачиқ қишлоғининг 2000 йиллик тўйи муносабати билан тайёргарлик ишларига қишлоғимиз йигитлари асос солган “Aura Kazakhstan” компанияси ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Компания ҳомийлигида қишлоққа киришдаги “Қорачиқ” ёзуви бутунлай қайта таъмирланиб, замонавий ҳолга келтирилди. Бу таъмирлаш ишларига ҳозиргача 2 миллион 600 минг тенге сарфланиб, ишлар бутунлай ниҳоясига етгунча яна 1 миллион 500 минг тенге сарфланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, компания ҳомийлигида қишлоқ поликлиникаси ҳудудидаги ичимлик суви чиқадиган кран атрофи ҳам мармар билан ободонлаштирилди. Ҳозиргача бунга 500 минг тенге срафланиб, яна 100 минг тенгелик ишлар режалаштирилган.

Ушбу таъмирлаш ишлари Рахимжон Отаев бошчилигида усталар А.Алишев, О.Абдуллаев, И.Толебаев, М.Аминов, И.Валишек, А.Ирисметов, С.Орипов, С.Файзиметов, О.Эрметов ва С.Эрметов томонидан бажарилмоқда. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!