Сойга тошқин келди

Бу йил баҳор серёғин келиб, Кентаудаги сув омборидаги сув ҳажми ортди. Шу сабабли март ойидан бошлаб, Қорачиқ қишлоғининг сойида тошқин суви оқмоқда. Қишлоқ фаолларининг саъйи-ҳаракати билан сойдаги сувдан қишлоқ аҳолиси учун ариқларда сув чиқарилмоқда. Анча йиллардан бери қуриб қаровсиз қолган ариқлар тозаланиб, уларда сув шарқираб оқмоқда. Сўнгги ҳафтадаги ёмғирлар сабабли сойдаги тошқин сув кўпайиб, ёнидан қўшимча ариқлар қазишга тўғри келди. Баъзи уйларнинг полизларини сув босди.

 

Изоҳ қолдириш учун рўйҳатдан ўтинг!