Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

"Тарихи теран Қорачиқ" мавзусида илмий конференция ўтди


Қорачиқнинг 2000 йиллик тўйи муносабати билан Қорачиқ маданият уйида "Тарихи теран Қорачиқ" номли илмий анжуман (конференция) ўтказилди. Конференцияга Туркистон шаҳридаги Аҳмад Яссавий номли халқаро қозоқ-турк университети ўқитувчилари, “Ҳазрати Султон” тарихий-маданий қўриқ музейи илмий ходимлари билан бир қаторда Ўзбекистон ва Туркиялик тарихчи профессорлар ҳам иштирок этди. 

Конференцияга Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркиялик тарихчи, археолог, тадқиқотчилардан қозоқ тилида 21 та, ўзбек тилида 13 та, турк ва рус тилларида 2 тадан, жами 38 та мақола келиб тушди. Юбилей доирасида ўтказилган анжуманда бир қатор олим ва археолог Қорачиқ тарихи ва Яссавий мероси ҳақида янги топилмалари тўғрисида баёнот қилди. Ҳар бири Қорачиқ ҳокимлиги ва музейига китоб, шажара, журналлар совға қилишди. Конференция якунида дастурга алоқадор мақолалар тўплами чоп этилиб, мақола муаллифларига тарқатилди.  

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!