Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Арзон бобо (1925 - 2019)


     Қорачиқнинг ғарб томонидаги Қумтийн қишлоғини ёқалаб ўтган Қорачиқ сойи қирғоғида сой қирғоғидаги бир сўлим масканда  индамасларнинг доимий макони жойлашган қабристонда кўп улуғ, пурҳикмат кишилар ётибди. Айтишларича,хўжалар авлодидан бўлиб, таги араблардан чиққан, исломни ёйиш мақсадида  Бухоро томонларлардан  Туркистонни азиз билиб келган ва Аҳмад Яссавий мақбараси атрофида истиқомат қиладиган, касби бешикчилик бўлган Аҳмад азлар хўжа бир кечаси туш кўради. Унда биз юқорида тилга олган қабристонда ётган азиз авлиёлар руҳига қуръон тиловат қилиши тайинланади. Шу пайтдаги Туркистондаги бойлардан бўлган Носирбой кўмагида бир от билан қабристонга келиб, қуръон тиловат қилади. Шунда отининг ипи бўшалиб қочиб кетибди. Бировнинг омонати бўлган отидан айрилган бобо қўлини очиб шундай илтижо қилибди: “Эй, карами кенг бўлган   Парвардигоро, бировнинг омонати бўлган отимни қайтарсанг, бир умр шу ерда қолиб, сенинг ҳаққингга  ва шу қабристондагиларнинг ҳаққига дуо қиламан. Оллоҳнинг қудратини қарангки, оти қайтиб келибди. Шу-шу Аҳмад азлар шу ерда қолиб, тоат-ибодат билан шуғулланибди. Шу ердан баҳоли қудрат ҳовли жой қилибди. Уни Носирбой моддий томондан қўллаб-қувватлаб турибди. Шу ерда Биби исмли аёлга уйланибди. Ундан ўғил куриб, исмини Арзон қўйибди. Ёлғиз фарзанд бўлган ўғлига яхши тарбия берибди. Ҳикоямизнинг қаҳрамони бўлган Арзон ота Аҳмедов 1 январь 1925 йил туғилиб шу хонадонда вояга етибди.

     40-йилларда трактористлик касбини эгаллайди. Шу сабабли ҳам Улуғ Ватан уруши йилларида брон қилиб фронтдан олиб қолинади ва колхозда механизаторлик қила бошлайди. Тақдир тақозоси билан ота уч марта уйланади. Уч оиласидан 11 нафар фарзанд кўради. Сунгги йилларда қишлоққа яқин бўлган Рудасиз Материаллар Комбинатида бульдезёр ҳайдовчиси бўлиб ишлайди. 1983 йили нафақага чиқади. Шу ерда кўпларга ибрат бўларли бир ҳолатни таъкидлаб ўтмоқчимиз, ота шу ёшга келгунча падари бузруквори Аҳмад азлар хонадонининг чироғини ўчирмаган, яъни ҳамон-ҳануз шу Қумтийн қишлоғидаги қабристон чироқчиси сифатида  умргузаронлик қилиб келади. Ота-онаси ва бошқа қабрларни кўз қорачиғидай авайлаб, қуръон тиловат қилади. У истиқомат қиладиган уйни амакиваччаси шаҳар маслаҳатининг депутати, “Турон”фирмасининг раҳбари Ҳабибулла Азимов яқинда капитал таъмирдан чиқариб берди.  Ораси 5-7 км бўлган Авлиё деб аталмиш масканга пиёда бориб келарди. Баъзан ёшлар билан кел, куч синашамизми, деб ҳазиллашиб ҳам қўярдилар. “Бизлар қийинчилик замонларда яшадик. Ҳозир энг зўр замонлар бўлди. Юртимиз тинч, осмонимиз очиқ, тўқчилик. Бунинг учун пошшомиз Назарбоевга раҳмат, сенлар ўсиб - ўнинглар,” - деб айтар эди отахон невара ва чевараларининг бошини силаб. Айтмоқчи Арзон бобонинг Файзулла, Авазхон, Нарзулла, Назира, Сайдулла, Сапидулла, Ҳабибулла, Нафиса, Дилмурод, Холмурод ва Сергей исмли ўғил-қизларидан 36 нафар невара,  12 нафар чевараси бор. Фарзандларининг ҳаммаси уйли - жойли, ўзларидан тинчишган. Арзон бобо 2019 йил 10 март куни оламдан ўтган.

Қодир Аҳмедов

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!