Юсубалиев Бобохон (1922-1992)
2021-01-04 1282 0
Юсубалиев Бобохон 1922 йил Қорачиқ қишлоғида туғилган. У Улуғ Ватан уруши йилларида жангоҳнинг олдинги сафларида бўлди. 1-Украина фронтининг 293-ўқчи двизияси таркибида Сталинград мудофаасида иштирок этган уруш қаҳрамонларидан бири. Фашистлар билан урушда бир неча марта оғир яраланди. 2-даражали “Улуғ Ватан уруши”, 3 даражали “Жанговор Шуҳрат”, “Ҳурмат Белгиси” орденлари ҳамда кўплаб медаль ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. У Украина фронтида юрганида Сумий шаҳрида украин қизи Лидия Павловна Обозная (1925-2010) билан учрашиб қолади ва уни қишлоққа бирга олиб қайтади. Улар 1946 йили турмуш қурадилар. Урушдан сўнг Бобохон ака ўқитувчи, туман партқўмида йўриқчи, бюро аъзоси, қишлоқда ташкил этилган колхозда бир неча йил раис бўлиб ишлайди. Сўнгра “Победа” мактабида ўқитувчи, илмий мудир, директор бўлиб хизмат этиб нафақага чиққан. Уларнинг фарзандлари: Тамара (27.09.1947 й.т), Лола (28.09.1950й.т), Валихон (1.08.1952-2012) ва Нина (1955 й.т)лар мактабда ҳам, институтларда ҳам аъло баҳолар билан ўқиб олий маълумот олганлар ва ўз соҳалари бўйича узоқ йиллар хизмат қилиб нафақага чиққанлар ва фарзандлари ҳамда неваралари ҳурмат этиборидадирлар. Юсубалиев Бобохон 1992 йил 70 ёшида вафот этган.