Адҳам Мусабеков (1908 - 1995)
2020-11-12 1141 0
Адҳам Мусабеков 1908 йил Чимкент вилояти Туркистон тумани, Қорачиқ қишлоғида дунёга келган. 9 ёшидан омоч билан ер ҳайдаб, деҳқончилик қилган. Сўнг 55 йил мобайнида колхозда сувчилик қилган. 1958 йил илғор сувчи бўлганлиги боис Москва шаҳридаги ВДНХда қатнашган.
1941-1945 йиллари Уруш Ватан урушига иштирок этиб, Ленинград, Белорусия, Эстония, Латвия, Литва жангларида снайперчи, жангчиларнинг олдинги сафларида минани зарарсизлантириш роталарида хизмат қилган ва уруш давомида 13 марта яраланган. “За победу Ленинграда”, Сталиннинг шахсий ташаккурномаси, “УВУ қатнашчиси” I-II-III- даражали орден ва медаллари билан тақдирланган. Жанг вақтида ўн уч маротаба (икки марта оғир) яраланган. Ҳарбий қисм командирининг шахсий ташаккурномаларига сазовор бўлган. 1995 йили 12 чи ноябрь куни (87 ёш)да вафот этди. Фарзандлари 3 ўғил ва 1 қиз. Катта ўғли Жўрахон Адҳамов Тошкент темир йўллари институтини ва Алмати шаҳрида Олий партия мактабини ҳам битирган. Қизилўрда шаҳрида Темир йўллар бошқармасида НОДХ бошлиғи бўлиб кўп йил ишлаган. Темир йўллар вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва “Москвич-412” автомашинаси билан тақдирланган. Қизи Манзурахон ҳам олий ўқув юртининг бухгалтерия (ҳисобчи) факультетини аълога битириб, 25 йил мобайнида қишлоқ Советида бухгалтер вазифасида ишлаб нафақага чиққан. 2015 йили муборак Хаж сафарида бўлган. Кичик фарзанди - Мирзахон Адҳамов ҳам қишлоқда сувчилик билан бирга ҳайдовчилик ва механик бўлиб, қишлоқ аҳлига хизмат қилган. Ҳозирда меҳнат нафақасида. У 2005 ва 2015 йиллари муборак Хаж сафарларида бўлиб қайтиб, ёш авлодга тўғри йўл кўрсатишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мирзахон ҳожи Адҳам ўғли қишлоқда тўйларни спиртли ичимликларсиз, исрофсиз, шариат ва бугунги давр талабига мос равишда ўтказиш учун курашмоқда. Кенжа ўғли Азиз Адҳамов, хаётининг кўп вакти кассалик билан ўтган. 15 октябрь 2007 йил вофот этган.
Аширмат Толиб