Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари коронавирусдан вафот этди


Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қўсман Айтмухаметов 15 июль куни ҳаётдан кўз юмди.

Хабарда “Туркистон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қўсман Қаиртаевич Айтмухаметов 57 ёшида бевақт ҳаётдан кўз юмди. Унинг оила аъзоларига ва яқинларига ўз таъзиямизни билдирамиз” дейилган.

Қозоғистон хавфсизлик кенгаши котиби Асет Исекешов ўзининг “Facebook” саҳифасидан Айтмухаметов ўлимига сабаб коронавирус бўлганлигини маълум қилди.

Қўсман Айтмухаметов 1963 йили 29 августда Целиноград вилоятининг Бестўбе қишлоғида туғилган. 1986 йили Целиноград муҳандис-қурувчилик институтинининг муҳандис-механик мутахассислигини тамомлади. 2006 йили Қозоқ давлат юриспруденция академиясини тамомлаб, юриспруденция бакалаври даражасини олди.  

Турли йилларда трактор ҳайдовчиси, совхоз ҳайдовчиси, ўқитувчи, муҳандис, техник ҳолат назоратчиси, автобаза директори бўлиб ишлади.

Ақмўла вилояти ҳокими ўринбосари, Ақмўла вилоят ҳокими, Қозоғистон минтақавий ривожланиш вазири ўринбосари, Қурилиш ишлари бўйича қўмита раиси, уй-жой хўжалиги ва Миллий иқтисодиёт вазирлигининг ер ресурслари бошқармаси раиси, Астана шаҳри ҳокими ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатди.

Туркистон вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида 2019 йил февраль ойидан ишлаб келаётганди. “Ҳурмат” ордени соҳиби. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!