Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Ибрагимов Ҳасан Набиевич (1961 - 2010)


     Ибрагимов Ҳасан Набиевич Чимкент вилояти, Туркистон тумани, Қорачиқ қишлоғида 1961 йил 7 ноябрда туғилган. Маълумоти олий. У 1979 йили ўзи ўқишга кирган олий ўқув юрти - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини 1984 йили тамомлаган. Муҳандис, механик-магистр мутахассислигини эгаллаган.

     Ҳасан 1984-1985 йили Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш институти аспиранти, кичик илмий ходим; 1985-1988 йил Саратов қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш институти аспиранти, меҳнат муҳофазаси кафедраси ўқув устаси; 1989 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институти Механизация ва меҳнат муҳофазаси кафедраси аспиранти; 1999 йил ТИ ва ҚХМИИда илмий тадқиқот бўлими катта илмий ходими, машиналар пухталиги ва ремонти кафедраси мудири; Замонавий хорижий техникалардан фойдаланиш ва уларнинг техник сервиси бўйича инженер техник ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув маркази директори; Қишлоқ хўжалиги машиналари факультети декани вазифаларини бажарган.

     1999-2001 йил Тошкент вилояти, Ўрта-Чирчиқ туманидаги ТИ ва ҚХМИИда ўқув тажриба хўжалиги директори.

     2001-2002 йил Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиши академиясида тингловчи. 2002-2003йил Ўрта-Чирчиқ туманидаги ТИ ва ҚХМИИ да ўқув тажриба хўжалик директори. 2003-2004 йил Қуйи-Чирчиқ тумани ҳокимиятининг биринчи ўринбосари, туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиги. 2004-2005 йил Ўзбекисон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги механизация ва кимёлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

     У 2002 йилдан Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат ва Жамият қурилиш академияси Бозор иқтисодиёти асослари ва тамойиллари ихтисослиги бўйича иш олиб борди.

     Ҳасан Ибрагимов 1989 йил техника фанлари номзоди илмий даражасини олди. 1995 йили эса унга доцент илмий унвони берилди. У рус тилини мукаммал билади, инглиз ва немис тилларини луғат ёрдамида тўлиқ тушунади. Унинг қирқдан ортиқ илмий мақолалари, ихтиролари ва патентлари чоп этилган.

     Ибрагимов Ҳасан хизмат сафари билан Германия 1997й.,  Покистон 2000й., Туркия 2002й., Дания 2006й., мамлакатларида бўлди. У техникавий инженерлик қўшинида заҳирадаги катта лейтенант ҳисобланади. “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.

     Оилали. Турмуш ўртоғи Зулфия билан бирга Севара-1986й., Умида-1988й.,  Нодира-1990й., Самандар-1997й  исмли фарзандларини ўқитиб, вояга етказмоқда эди. Ибрагимов Ҳасан 2010 йили 28 май куни иш сафаридан  хизмат машинасида ўзи ҳайдаб қайтиб келаётиб автоҳалокатга учради ва қаттиқ жароҳат туфайли касалхонада 75 кун ётиб даволанди. 2010 йили 13 август - жума куни Рамазоннинг 3-кунида вафот этиб, жанозаси ўқилди ва она қишлоғи Қорачиқ марказидаги қабристонга дафн этилди.

     Ҳ.Ибрагимов 2005 йилдан то вафотига қадар Тошкент вилояти ЎМКҲТ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлади.

Аширмат Толиб

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!