Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Чўрноқ тартибсизликларидаги 4 нафар фитначи қўлга олинди


Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Қалқамонов Чўрноқ қишлоғида ноқонуний ҳатти-ҳаракатларга чақирган 4 нафар ватандошнинг қўлга олинганини хабар берди.

Қалқамонов “Кеча Умирзақ Шукеев Чўрноқ аҳолисига ваъда берганидек, ижтимоий тармоқ ва мессенджерлар орқали одамларни ноқонуний ҳаракатларга чақирган олти нафар фитначидан тўрт нафари полиция томонидан ҳибсга олинди. Қолганларни ҳам аниқлаш ва қидирув ишлари давом этмоқда” деб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 21 июлга ўтар кечаси Туркистон вилоятининг Чўрноқ қишлоғида маҳаллий аҳоли орасида тўқнашув юз бериб, зиддият муштлашувга айланганди. Зиддиятни бартараф қилиш учун келган участка инспектори билан бирга яна уч нафар муштлашув иштирокчиси турли даражадаги тан жароҳати олишди.

Ички ишлар вазирлиги фитначилар қишлоқдаги тўқнашувдан фойдаланиб, вилоятда тартибсизликлар келтириб чиқаришга уринганлигини хабар қилганди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!