Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Шарипов Маматхон Шарипович


     Шарипов Маматхон Шарипович  18 август 1947 йили Чимкент вилояти, Туркистон шаҳри, Қорачиқ қишлоғида туғилган. Отаси Абдукаримов Шарип (1915-1993) ва онаси Азиза (1917-1960)лар колхознинг фаол ишчилари бўлганлар.

     М.Шарипов 1955-1965 йиллари қишлоқдаги “Победа” ўрта мактабида ўқиди.

     Шарипов Маматхон 1966-1971 йиллар Тошкент давлат университети фалсафа факультети талабаси, 1971-1974 йиллар Москва давлат университети фалсафа факультети аспиранти, 1975-1985 йиллар Тошкент давлат университети фалсафа факультети “Фалсафа тарихи ва мантиқ” кафедраси ўқитувчиси, 1985-1988 йиллари кафедра катта  ўқитувчиси ва бунга қўшимча 1986-1990 йилларда фалсафа-иқтисод факультетининг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини. 1990-1997 йилларда чет эллик талабалар билан ишлаш бўйича декан муовини. 1993-1998 йилларда фалсафа факультети сиртқи бўлими бўйича декан муовини 1992-1993  йилларда “Фалсафа тарихи ва мантиқ” кафедраси мудири вазифасини бажарувчи. 1995-1998 йилларда фалсафа факультети ўқув услубий кенгаши раиси. 1998-2003 йилларда факультет сифат комиссияси раиси. 1988-2007 йиллар Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий  университети) фалсафа факультети “Фалсафа тарихи ва мантиқ” кафедраси доценти. 2007-2012 йилларда шу кафедра мудири. 2012 йилдан  ҳозиргача  Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа  факультети “Фалсафа тарихи ва мантиқ” кафедра доценти лавозимларида иш фаолиятини бажарган. У ўзбек, қозоқ рус ва инглиз тилларини билади.

     Шарипов Маматхоннинг билиш жараёни диалектикаси, илмий билиш мантиқи формал ва диалектик мантиқ, мантиқий семантика, фалсафа тарихи каби соҳаларга илмий қизиқиши жуда кучли. Шунинг учун ҳам у илмий фаолияти давомида жаъми 150 тадан кўп илмий иш эълон қилган. Маматхон 20 тадан кўпроқ халқаро (А.Қ.Ш, Германия, Россия, Қозоғистон ва б.ш) илмий анжумунлар қатнашчиси, шунингдек, битта дарслик, 5та ўқув қўлланмаси, 1та монография, бир қанча рисола муаллифи ва ҳаммуаллифидир. 10тадан кўпроқ дарслик, ўқув қўлланмаларнинг масъул муҳаррири ва тақризчиси бўлган. 2та фан номзоди тайёрлаган, 3та номзодлик диссертациясига оппонентлик қилган. “Фалсафа” йўналиши ва “Фалсафа тарихи”, “Мантиқ” мутахассисликлари давлат таълим стандартлари, наъмунавий фан дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этган.

     Маматхон - оилали. Турмуш ўртоғи Шарипова Бибиойша (1952 й.т) Азим (1915-1998) қизи ўрта мактабларда математика фани ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳозирда нафақада. Фарзандлари Шарипов Исломжон (1977й.т) - шифокор, жаррох, кардиолог. Шарипов Илҳом Маматхонович (1981й.т) - “Ўзбек женерал моторс”да иқтисодчи бўлиб ишлаб, эл-юртимиз эзгулиги  йўлида меҳнат қилмоқдалар.

Аширмат Толиб

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!