Туркистон жорий йилда тўлиқ газлаштирилади
2020-08-12 331 0
Ҳозирги кунда вилоятда муҳандислик инфратузилма, сув етказиш ва канализация тизимлари фаол монтаж қилинмоқда.
Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев “Туркистон шаҳрининг барча иситиш қозонлари газ ёқилғисига ўтказилмоқда. Бу ишлар жорий йилнинг иситиш мавсумигача ниҳоясига етказилади. Марказий иситиш қозонларини қаттиқ ёқилғидан табиий газга ўтказиш туфайли, шаҳримизнинг энг асосий муаммоларидан бирига айланган экологик муаммаси ҳал этилади” деб гапирди.
Бундан ташқари, ҳоким шаҳарнинг маданий-маънавий марказидаги ободонлаштириш ишлари ва дам олиш паркларидаги олиб борилаётган ишлар билан танишди. Бугунги кунда муҳандислик инфратузилма тизимларини монтаж қилиш бўйича ишлар 80%га бажарилган. Тротуарларга плиткалар ётқизилиб, фавворалар қурилди.
Бу билан бирга бассейнли спорт мажмуаси атрофидаги ҳудуд ҳам ободонлаштирилмоқда.
Ҳокимият маълум қилишича, шаҳардаги қурилиш ишлари нафақат давлат ҳисобига, балки хорижлик инвесторлар маблағига ҳам олиб борилмоқда.