Туркистонда йирик тикув фабрикаси қурилмоқда
2020-08-15 296 0
Туркистонда йирик тикув фабрикаси пойдеворига капсула қўйилди. Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев ва қўшни Ўзбекистон республикаси вакиллари ойига 15 минг текстил маҳсулоти ишлаб чиқарадиган тикув фабрикаси пойдеворига капсула қўйишди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кўрсатмасига асосан қурилмоқда.
Вилоят ҳокими ушбу лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятини таъкидлаб, 1 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳа мингдан ортиқ аёл-қизларни иш билан таъминлашини маълум қилди.
Шукеев “Қозоқ-ўзбек ҳамкорлиги Туркистон вилоятининг ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда вилоятда 40дан ортиқ ташкилот Ўзбекистон сармояси билан иш олиб бормоқда. Мен ушбу тикув фабрикасининг яна бир муваффаятли лойиҳа бўлиб, икки ўлка ҳамкорлигининг муносиб натижаси бўлишига ишонаман” деди.
Барча мутахассислар профессионал даражада таҳсил олган. Бу борада Туркистон олий кўп профилли касб-ҳунар коллежи база бўлиб хизмат қилади. Тикув фабрикаси жорий йилнинг октябрь ойида ишга тушиши режалаштирилмоқда.