Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистонда
2020-08-21 297 0
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон вилоятига хизмат сафари билан келиб, олиб борилаётган ишлар билан танишди. Туркистон шаҳрида Алмати, Ақмўла ва Қарағанда вилоятлари кўмагида қурилган 32 гектарлик “Жибек жоли” паркига келди.
Жорий йилда очилган минтақавий марказни зиёрат қилиш вақтида президентга сайёҳлик объектларини зиёрат этиш учун ягона электрон билетлар тизимини намойиш қилишди. 2092 квадрет метрда жойлашган ташриф-марказида 54 киши фаолият кўрсатади. Улар Туркистонга келган сайёҳларга маълумот бериш учун завонавий талабларга жавоб берадиган шаклда хизмат кўрсатишади.
Бундан ташқари, Тўқаев Хўжа Аҳмад Яссавий мақбарасида олиб борилган реставрация ишлари билан танишди. Мақбарадаги барча ишлар ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда бажарилди.
Аввалроқ, президент тошқинда уй-жойларини йўқотган аҳоли учун қурилган уйларни кўриб чиқиб, Арисдаги ҳарбий полигонни ҳам кўздан кечирганди.