Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Кентау тўлиқ газ билан таъминланади


Туркистон вилоятида Кентау шаҳрини ва унга қарашли қишлоқларни табиий газ билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокимияти матбуот хизмати маълум қилди.

Бу борадаги ишлар бир неча босқичда олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Кентау шаҳрида 10 та кўпқаватли ва 800 та хусусий уйларга газ трубаларини тортиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда пудратчи Кентау шаҳри ва Эски Иқон қишлоқларини табиий газ билан таъминлаш бўйича ҳужжатларни тайёрламоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили бу ерда бир нечта пудратчи ташкилотлар қурилиш-монтаж ишларини олиб боришганди.

Бу билан бирга Кентау шаҳрига қарашли Чаға, Қозоғистон 30-йиллиги, Бершинтобе, Шоқтас, Ибота  ва Ойиқ қишлоқларини газ билан таъминлаш давлат-хусусий ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Жорий йилда Туркистон вилоятида табиий газ билан 154 минг абонент таъминланади. Ўтган йили вилоят бўйича табиий газ билан таъминланганлик ҳолати 57% ёки 1,1 миллион кишини ташкил этган бўлса, бу йили бу кўрсаткич 64% ёки 1,2 миллион кишига етди. Уч йиллик режага кўра, табиий газ билан 92 та аҳоли пункти ёки 49 минг кишини таъминлаш кўзда тутилган. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!