Бош саҳифа / Маданият


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда “учувчи” ва сув театрлари қурилмоқда


Ушбу антиқа театрлар “Карвон” мажмуасида жойлашади.

Лойиҳани “Sembol construction” турк компанияси амалга оширмоқда. “Карвон сарой” шаҳарчаси эртакларда тасвирланган Ипак йўлидаги карвонларнинг тўхташини эслатади.

Лойиҳа ниҳоясига етганидан кейин Туркистонга келган сайёҳ бу ерда яна бир неча кун хурсандлик билан қолади. Шаҳарча ҳудудида арзонидан тортиб қимматбаҳо меҳмонхоналар, кафе, ресторан ва иккита театр бўлади. Биринчи театр янги технологиялар билан жиҳозланиб, одамни трансляция қилинаётган тасвир ичига кириб кетгандек ҳис уйғотади. Ушбу театрда томошабинларга Ипак йўли, Туркистон ва Аҳмад Яссавий ҳақидаги фильмлар намойиш этилади.

Лойиҳа раҳбари Умар-Турк Асфандиёр ўғли “Бу ҳаводаги театр лойиҳаси бўлади. Томошабинлар махсус жиҳозлар ёрдамида вазнсизлик ҳолатида тарихга шўнғиб, фильмни томоша қилишлари мумкин. Бундай театр Қозоғистонда йўқ, ҳатто МДҲ давлатларида ҳам йўқ. Энди эса Туркистонда бўлади” деди.

Иккинчи театр эса мавсумий бўлади. Бу сув устига қурилади. Пандемиядан аввал шоу постановкаси учун машҳур итальян режиссёри Франко Драгоне таклиф қилинганди. У ўзининг “Cirque du Soleil” ва Селин Дион шоулари билан танилган. Ҳокимият таклиф ҳали ўз кучида эканлигини айтди.

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов “Ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп. Пандемиядан кейин бутун дунёдан меҳмонларни кутмоқдамиз. Энг муҳими сайёҳлар ва инвесторлар учун барча шарт-шароитлар қилиб берилмоқда” деди.

Лойиҳа муаллифлари пандемияга қарамай мажмуа йил охиригача ниҳоясига етказилишига ваъда беришмоқда.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!