Иззатуллаев Маҳмуд Жўрашевич
2020-09-16 439 0
Иззатуллаев Маҳмуд Жўрашевич 1965 йил 16 январда Қорачиқ қишлоғида зиёлилар оиласида дунёга келган. Туркистон районидаги “Победа” колхозида истиқомат қилган ва 1972-1982 йиллари шу жойдаги “Победа” ўрта мактабида ўқиган. 1983-1985 йиллари Уст-Каменагорск шаҳрида Совет Армияси сафида шофёр бўлиб хизмат этиб келган.
М.Иззатуллаев 1985 йили Тошкент Давлат Медицина институтининг невропатология факультетига ўқишга кириб, уни 1992 йили муваффақиятли битириб чиқди ва Н.А.Семашко номли Республика терапия ва илмий текшириш марказида невропатолог-врач бўлиб ишлай бошлади. Кўп ўтмай раҳбар бўлди. Орадан икки йил ўтгач физиотеропия бўлимида беморларни игна билан даволай бошлади.
2004 йили номзодлик илмий ишини кўнгилдагидек ҳимоя қилиб медицина фанлари номзоди унвонига сазовор бўлди.
Иззатуллаев Маҳмуд хозирги кунда Тошкентдаги Н.А. Семашко номли Республика ва илмий текшириш институтида игло-терапевт бўлиб янги усулда жарроҳийсизлик йўли билан: Орқа умуртқа грижаси, киста, миома, бўқоқ (зоб), бўғинлар оғриғи, аллергия, қандли диабет, бош оғриғи, қон босими кўтарилиши, простатит, уйқусизлик, инфаркт каби касалликларни даволаш билан шуғулланмоқда.
Маҳмуд - оилали. Аёли Отахонова Лайло Республика Рус тили ва адабиёти университетини битирган, ўқитувчи. Ўғли Иззатуллаев Сирожиддин (1991й.т). Иззатуллаев Санжар (1995й.т.)
Аширмат Толиб