Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистондаги ягона қозонхона газ билан ишлайди


Қозонхона ҳудудида 3 ойдан бери ишлар қизғин давом этмоқда. Бу ерда табиий газда ишлайдиган қозонхона нолдан бошлаб қурилмоқда.

Жорий йилнинг 1 октябригача пудратчи ташкилот ишни ниҳоясига етказади ва дарҳол тизим синовдан ўтказилади. Аввалги қозонхона 2010 йилдан бери кўмирда ишларди. Бугунги кунгача авария ҳолатлари юз бермаган. Лекин ҳар йили қишда шаҳар устида қалин тутун ва ҳавода куйинди ҳиди сезилиб турарди.

“Жилу” республика давлат муассасаси директори Ерғази Рисбеков “Биз ўтган йиллари кўп миқдорда кул чиқарардик. Ҳар йили 160 тонна кўмир сотиб олиб, ёқардик. Бу йили газ етказишда муаммолар бўлса, заҳирада бизда 20 кун бор” деди.

Қозонхонани газга ўтказишда нафақат экологик, балки иқтисодий зарурат ҳам бор. Қурилишга сарфланган катта маблағ остида аҳоли учун иқтисодий самара ётибди. Газ қозонхона республика бюджетига 700 миллион тенгега тушмоқда.

Туркистон шаҳри ҳокими Рашид Аюпов “Кўмирда ишлайдиган қозонхона резервда сақланади. Бу йилдан бошлаб эса газ қозонхонаси ишлайди. Биринчидан, бу экология, чунки қишда ҳаммаёқни тутун босиб, нафас олиш қийинлашарди. Иккинчидан, хавфсизлик нуқтаи назаридан. Учинчидан, бу аҳоли учун 46%га арзон тушади. Тарифлар ҳисоб-китоб қилиб қўйилган” деб гапирди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!