Бош саҳифа / Шахслар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Нуриддинова Аяжон


     Нуриддинова Аяжон 1951 йил 30 сентябрда дунёга келганида отаси Исоқ колхозда пахтачилик бригадири,онаси Нурия колхозчи эди. Аяжон дастлабки қадамини пахтазорда босди. Онаси пахта тераётган пайтда у оқ чаноқни ушлаб ўйнарди.

     1968 йили “Победа” ўрта мактабини муваффақиятли битирганда пахтакор бўлишга қарор қилди. Тўрахонов Нуриддин бошлиқ 3-пахтачилик биргадасига чиқиб ғўза чопиғида кунлик нормасини икки ҳиссадан бажарди. Бир мавсумда қўлда 14 тонна пахта терди.

     1969 йил қишда колхозда механизаторлар тайёрлайдиган курс очилди. А.Нуриддинова 10-15 дугонаси билан бирга шу курсда ўқиб механизатор гувоҳномасини олди ва ғўза қатор ораларига ишлов беришга куч сарфлади, пахта териш машинасида пахта терди.

     1970 йилнинг кузида Аяжон колхознинг бир гуруҳ илғор пахтакорлари қаторида  СССР  Халқ  Хўжалиги  Ютуқлари  кўргазмасига  чақирилди.

     1971 йил КПСС аъзолигига кандидатликка қабул қилинди, 3-бригадага звено етакчиси бўлиб тайинланди. “Зангори кема” штурвалига ўтириб, 70 тонна  “Оқ олтин” терди.        

     1972 йил меҳнатдан бахт топган Аяжон муҳаббатини ҳам пахтазордан топиб,  тракторчи йигит Тожиҳон Умаровга турмушга чиқди.

     Колхозда Қумтийин ва Қарсақли атрофидан 200 гектар ер ўзлаштирилиб, янгидан бригада ташкил этилганда уни бошқариш Аяжонга ишониб топширилди. Шундай қилиб у 1980-1993 йиллари пахта бригадири бўлиб ишлади. У 1983 йилдан бошлаб район партия комитетининг бюро аъзоси ҳисобланади. Бахт қуёши кулиб боққан Нуриддинова Аяжон халқ номзоди бўлди. Илғор пахтакорга бериладиган М.Абенова номли мукофотни биринчилардан бири бўлиб олди.  СССР  Халқ  Хўжалиги  Ютуқлари  кўргазмасининг олтин медали билан тақдирланиб, 1978 йили мукофотга “Москвич-412” енгил автомашинасини олди. В.И.Ленин туғилган куннинг 100 йиллиги шарафига юбилей медали, “Ҳурмат белгиси” 1972, “Меҳнат Қизил Байроқ”-1974 орденлари билан мукофотланди. Қозоғистон Компартияси XV съезди, ВЦСПС нинг XI съездига делегат бўлиб қатнашди. Қозоғистон ССР Олий Советининг Фахрий ёрлиғини олишга сазовор бўлди. Маҳаллий Советга, район  Советига  бирнеча бор депутат бўлган Аяжон 1985 йил  Қозоғистон ССР Олий Советига ҳам депутат қилиб сайланди. Депутатлик фаолияти даврида “Победа” колхозига 5 скважина қудуқ қаздиртиришга, кран авто машинаси билан “Тез ёрдам” машинасини олдиришга, шаҳар касалхонасига кўчма авто ренген машинасининг келишига ўз ҳиссасини қўшди. 10 км. дан ошиқ йўлни асфальтлатди. 1996 йилдан бошлаб савдо билан шуғулланмоқда. У уч ўғил ва бир қизнинг меҳрибон онаси.

                                     

 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!