Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда қурилишлар бошланди


Туркистон шаҳрида маъмурий ва маданий марказлар қурилиши бошланди. 16 январь куни бош вазир ўринбосари Асқар Мамин хизмат сафари билан Туркистон вилоятига келиб, объектлар қурилиши билан танишди. Асқар Мамин вилоят ҳокимияти биноси, Астана майдони, медиамарказ, конгресс-марказ, ўқувчилар саройи, етти минг ўринлик стадион, Аҳмад Яссавий музейи ва 88 та турар жой биноси қурилиш майдонларини кўздан кечирди.

Бош вазир ўринбосари вилоят ҳокими Жансеит Туймебаев, маданият ва спорт вазири Аристанбек Мухамедули, бошқа вилоят ҳоким ўринбосарлари ва йирик қурилиш компаниялари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди.

Асқар Мамин “Президент Нурсултон Назарбоевнинг ташаббуси билан Туркистон шаҳрида кенг кўламда қурилишлар бошланди. Бу туфайли Туркистон шаҳрини вилоят маркази ва туркий оламнинг маънавий-маданий маркази сифатида ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун тарихий қарор қабул қилинди” деди.

Туркистонни 2019-2021 йиллари комплекс ривожлантириш режасига кўра, биринчи навбатда 528 миллиард тенге қийматидаги 200 та объектлар қурилиши керак. Вилоят ҳокими бу қурилишларнинг бориши ҳақида маълумот берди. Индустрия ва инфраструктура вазири Женис Қасимбек Туркистон вилоятида сув билан таъминлаш ва оқава сувларни чиқариш тизимини ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ҳисобот берди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!