Янги китоб – Ўтмишдан сабоқлар!
2020-11-05 789 0
2020 йил сентябрь ойи охирида Қорачиқ аҳлининг жамоатчи мухбири, шоир Қодир Аҳмедовнинг 4- китоби “Ўтмишдан сабоқлар” (220-бет) номли китоби нашрдан чиқди.
Китоб уч қисмдан иборат бўлиб, унда муаллифнинг ўз ҳаётий кечинмалари тасвирланган қиссаси ва матбуотда эълон қилинган ҳикоя, мақола ва шеърлари жамланган.
Ушбу тўпламнинг биринчи қисмида муаллифнинг “Ўтмишдан эртаклар” номли сермашаққат ва ранг-баранг воқеаларга бой ҳаёт ҳикоясини худди бир эртаклар оламида сайр қилаётгандай таассуротлар оғушида ўқийсиз.
Иккинчи қисмда вилоятимизнинг ўзбек тилли нашрларида эълон қилинган ҳикоя ва мақолалари билан танишасиз.
Учинчи қисмда эса, муаллифнинг шеърий кўринишда кечинмаларию тасвирларини ўқиб, ҳис этиш имконини топасиз.
Эслатиб ўтамиз, Қодир аканинг 2010 йили “Қорачиқ илҳомлари” (90 бет), 2013 йили “Ҳаёт варақлари” (74 бет) ва 2017 йили “Шеърим мени ташлаб кетмагин” (174 бет) номли учта китоби Алмати шаҳрида чоп қилиниб, китобхонлар қўлига етиб борганди.