Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда 1 декабрдан парвозлар бошланади


Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев онлайн-брифингда “Аэропорт бутунлай фойдаланишга топширилди. Учиш-қўниш йўлакчасининг узунлиги 3300 метр бўлиб, барча халқаро стандартларга жавоб беради. Терминал ҳам жуда яхши қурилган. Ички ва ташқи рейсларга хизмат кўрсатиш учун барча имкониятларга эга” деди.

“QAZAQ AIR” авиакомпанияси 2 декабрдан бошлаб, Нур-Султон-Туркистон йўналишида парвозларни бошлайди. Хафтасига икки марта рейслар амалга оширилади. Билет нархи 9398 тенге, 14 ёшгача бўлган болаларга 50%лик чегирма берилади.

“Fly Arystan” авиакомпанияси эса Туркистон-Алмати ва Алмати-Туркистон йўналишидаги рейсларга билетни сотувга чиқарган. Туркистондан Алматига билетлар 6999 тенге, Алматидан Туркистонга эса 5999 тенгени ташкил қилади.

Пандемия бўйича вазият барқарорлашса, халқаро рейслар ҳам йўлга қўйилади. Биринчи бўлиб, Туркиянинг Истанбул шаҳрига парвозлар амалга оширилади. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!