Бош саҳифа / Маданият


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Янги китоб - Ҳаж сафари ва қорачиқликлар


Ҳурматли китобхон! Сизга яна бир янги китоб ҳақида суюнчи бермоқчимиз.

Кузнинг охирги кунларида нафақадаги адабиёт элчимиз, қишлоғимизнинг ҳурматли қалам аҳлидан Аширмат Толиповнинг 3-чи асари “Ҳаж сафари ва қорачиқликлар” (74-бет) номли китоби нашрдан чиқди.

Китоб икки бобдан иборат бўлиб, биринчи бобда Ҳаж ибодати ҳақида то келиб чиқишидан кунимизгача жуда муҳим ва қониқарли маълумотлар билан танишасиз. Ҳаж сафаридаги суратлар етовида муборак жойлардаги мақоми Иброҳим, хожарул-асвад, зам-зам қудуғи, муаллақ тош каби масканлар борасида илмингизни ошираётганда улар кўз олдингизга гавдаланиши тайин. Шунингдек Қорачиқдан ҳаж ва умра зиёратларига  кимлар, қайси йилларда бориб келгани ҳақида ҳам билиб оласиз.

Иккинчи бобда, сизни жонажон Қорачиғимизнинг янги тарихи, ҳокимчилиги, маданияти, хизмат ва маданият арбоблари, қариялари ҳақида жуда мароқли маълумотлар кутмоқда. Ундан ташқари қишлоқнинг маънавий ҳаёти билан иш ҳаёти соҳаси билан яқиндан танишасиз.

Китоб охирида муаллифнинг шеъриятидан киндик қони томган қишлоғига бағишлаб ёзган назмлари сизни ҳаёл ва қофиялар оламига етаклайди.

Эслатиб ўтамиз, Аширмат ака 2011 йили “Қул Хожа Аҳмад Яссавий”  (184 бет) номли илмий-адабий асар билан 2016 йили “Қорачиқ ва қорачиқликлар” (232 бет) номли Қорачиқ ҳақидаги энг кенг ҳажмли маълумотга бой иккита китобини китобхонларга тақдим қилган эди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!