Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Ҳамқишлоғимиз медаль билан тақдирланди


14 декабрь куни Нур-Султон шаҳрида тинчлик ва тотувлик саройида Қозоғистон республикаси давлат мукофотлари ва Қозоғистон ассамблеясининг жамоат мукофотлари билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида ассамблея раиси ўринбосари Ж.Туймебаев, Қозоғистон халқи ассамблеяси аъзолари, жамоат арбоблари ва оммавий ахборот воситаси вакиллари иштирок этди.

Раис ўринбосари Жансеит Туймебаев барчани мустақиллик куни билан табриклаб, жамиятда ўзаро тотувликни сақлаб, халқ орасида ҳамкорликни кучайтиришга хизмат қилаётганлари учун миннатдорчилик билдирди. Бундан ташқари ҳар бир кишининг иқтисодиёт, ижтимоий, илм ва маданият, таълим соҳалари ривожига қўшган ҳиссаларини таъкидлаб, келгусида ҳам жамоат ишларида мана шундай фаол бўлишларини сўраб қолди.

Алмати шаҳри ўзбек маданият маркази раиси ҳамқишлоғимиз Абдулла Исматуллаев ҳам тақдирланганлар сафидан жой олди. У президентимиз томонидан “Алоҳида меҳнатлари учун” давлат медали билан тақдирланди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!