“Туркистон” телеканали иш бошлайди
2021-01-04 320 0
Қозоғистонда март ойида “Туркистон” рақамли телеканали эфирга чиқади.
2021 йил 21 март куни Туркистон вилоятида ва “Отау” спутник тизимида янги “Туркистон” телеканали эфирга узатила бошлайди.
Бу ҳақда “Facebook”да Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов маълум қилди. Қалқаманов: “Ҳозирча “Туркистон” телеканалининг фақат онлайн версияси эфирга чиқмоқда. Биз икки йил давомида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун меҳнат қилдик. Элбошимизнинг кўрсатмасига биноан янги амонавий медиа-марказ қурдик, уни замонавий аппаратуралар билан жиҳозладик. Алмати, Нур-Султон, Чимкент ва маҳаллий аҳоли орасидан талантли мутахассисларни таклиф қилдик. Ҳамма нарса Туркистон вилояти ва “Отау” спутник тизимида эфирга узатиш учун тайёр” деди.
Телеканал директори Ерлан Нуровга кўра, аҳолига телеканални тақдим этиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда. Нуров: “Пандемия сабабли биз телеканални ишга тушира олмадик, шунинг учун You Tube да канал очдик. Бизнинг каналимизда телеканалнинг онлайн версияси фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирча Туркистон билан боғлиқ материаллар жамланиб, бойитилмоқда. Янги лойиҳалар, муаллиф дастурларини тақдим этамиз. Ҳаммасини ҳозир очиқча айта олмайман. Режиссёр, оператор, редактор, овоз режиссёри каби асосий ходимларни ишга олдик. Ҳозир янгилик канали редакторларини тайёрламоқдамиз” деди.