Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистон 100%га газлаштирилди


Туркистон шаҳри тутундан тозаланди. Шаҳарни газлаштириш 100%га бажарилиб, аҳоли табиий газга уланди. Бундан ташқари, иситиш мавсумидан бошлаб шаҳар марказий қозонхонаси 100% табиий газ билан иситилмоқда. Кенг миқёсли ишлар натижасида шаҳар экологик ҳолати яхшиланиб, ҳаво ифлосланиши 65%га камайди.

Туркистон шаҳрини газлаштириш 11 босқичга бўлинган бўлиб, 20,2 миллиард тенгелик қурилиш ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтда газ тармоғига 52 мингдан ортиқ абонент уланган бўлиб, 26 мингдан ортиқ уйга газ тортилди. 2015 йили Туркистонга газ етказиш учун шаҳаргача “Бейнеу-Бозой” халқаро аҳамиятдаги газопровод магистрали ётқзилганди.

Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев: “Бугун биз узоқ кутилган ва қувончли воқеа гувоҳи бўлиб турибмиз. Туркистон вилояти ташкил этилганига 2 йилдан ошди. Бу вақт ичида Туркистон шаҳри ривожланиб, улкан қурилиш майдонига айланди. Шаҳар экологик ҳолатини яхшилаш ҳам назардан четда қолмади. Шунинг учун кўкаламзорлаштириш билан бирга шаҳарни газлаштириш асосий мақсад эди” деди.

Аҳолига қулай бўлиши учун аввал газлаштиришга ариза 1 ой мобайнида кўриб чиқилаётган бўлса, бугунга келиб бу 2 иш кунигача камайтирилди. Бундан ташқари, хонадонларни табиий газга уланиш нархи 85 минг тенгега туширилди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!