Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистонда 2019 йили 200 кўпқаватли бино қурилади


2019 йили Туркистон вилоятида 200 дан ортиқ кўпқаватли бино қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, вилоятда 1715 та хусусий турар жойни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Туркистон вилоятида жорий йилда барча давлат молиялаштириши ҳисобига 186 та кўпқаватли турар жой бинолари қуриш режаланган (466,2 минг кв.метр, 6721 хонадон). Улардан жорий йилда 82 та кўпқаватли бино фойдаланишга топширилади (211,6 минг кв.м., 3133 хонадон).

Ўтган йили фойдаланишга 387,8 минг кв.метр турар жой (3003 хонадон) топширилди. Давлат бюджети ҳисобига 171,8 минг кв.метрда ижара уйлар (2509 хонадон, 74 уй) қурилиши олиб борилган.

Туркистон шаҳрида “Отырар” микрорайонида 38 гектар майдонда 88 та кўпқаватли турар жой бинолари қурилиши бошланди. Тўртта турар жой комплекси “Отырар”, “Сирдарё”, “Орзу” ва “Сауран”да умумий майдони 196 минг 285 кв.м.лик жами 2724 та хонадон қурилади.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!