Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Янги туман учун 6 миллиард тенге керак


Туркистон вилоятида янги туман ташкил этиш бўйича бошқарув ва маъмурий идораларни жойлаштириш, рвожлантириш бюджетига 6085,7 миллион тенге йўналтириш режалаштирилмоқда. Бундан бошқарув органларини таъминлаш учун 1102,5 миллион тенге, моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун 691,7 миллион тенге ва бошқарув органлари бинолари қурилиши учун 4291,5 миллион тенге ажратилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоятда 12 та қишлоқ округини бирлаштирувчи янги туман ташкил этилиши хабар қилинганди.

Лойиҳа бўйича янги туманга Чаға, Янги Иқон, Эски Иқон, Ушқайиқ, Ясси, Ўранғой, Қорачиқ, Жуйнек, Бабайқўрғон, Чўрноқ, Жибек жоли, Майдантал қишлоқлари киритилади. Туман маркази Чўрноқ қишлоғига жойлашади. Туман ҳудуди 649,8 минг гектарни ташкил этади. Туманга 40 та мактаб, 13 та давлат ва 27 та хусусий болалар боғчаси, 4 та маданият уйи, 11 та қишлоқ клуби, 29 та кутубхона, 170 спорт объектлари, 2 та касалхона, 2 та поликлиника, 30 та фельдшер-акушерлик пункти ва амбулатория, 3556 та кичик ва ўрта бизнес субъектлари, жумладан 3401 та деҳқон хўжалиги ўтади. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!