Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Авиакомпаниялар Туркистонга учишдан бош тортишмоқда


Туркистон шаҳридаги янги “Ҳазрат Султон” аэропорти авиаташувчилар орасида талаб юқори бўлган аэропорт деб бўлмайди. Ушбу аэропортга бир нечта авиакомпаниялар учишдан бош тортди. Энди “турк оламининг маънавий пойтахтига эшик” деб аталган аэропорт ҳафтасига фақат 6 та рейс қабул қилмоқда.

Туркистон парвозларни иккита “SCAT” ва “Qazaq Air” авиакомпаниялари бекор қилишди. Йўловчилар оқими камайиб кетганлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Одамлар қиммат ва арзон авиабилетлар орасида арзонини танлашмоқда. Шунинг учун йилига 3 миллион йўловчи қабул қилиб олишни режалаштирган янги аэропортга фақат билетлари арзон “Fly Arystan” авикомпанияси учмоқда. 900 гектар майдонни эгаллаган ва икки ой аввал 69 миллиард тенгега қуриб битказилган аэропорт деярли бўш. Амалдорлар бу вақтинча деб умид қилишмоқда.

Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллар бошқармаси бошлиғи Ролан Ибрагимов: “Аэропортдан асосан 3 та авиакомпания самолётлари учар эди. Булар “Fly Arystan”, “Qazaq Air” ва “SCAT” авиакомпаниялари эди. Афсуски “SCAT” ва “Qazaq Air” аҳоли орасида оммавийлашмади. Ушбу авиакомпания самолётларининг бортлари мос ҳолда 42 ва 50%га тўлди. “Fly Arystan” эса 92-100%га тўлди. Шунинг учун 2 та авиакомпания парвозларни вақтинча тўхтатди” деб гапирди. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!