Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Меҳнат фахрийлари тақдирланди


4 апрель куни "Қорачиқ" ўрта мактабининг мажлислар залида қишлоғимиз ривожида узининг меҳнати билан муносиб улуш қўшган бир гуруҳ мехнат фахрийлари ва ҳамқишлоқ ўрта бўғин вакиллари юксак мукофотлар ила такдирландилар. Бу тадбир элимиз истиқлолининг 30 йиллиги ва "Жанубий Козоғистон" вилоят газетасининг 30 йиллигига бағишланди. Аввало мактаб ҳовлисида "Фахрий устозлар боғи" ташкил этилиб, 10 таноб ерга тадбиркор Асомиддин Ғанишев берган олма кўчатлари ва арча ниҳоллари нафақадаги устозлар томонидан экилди.

Бу тадбирда қишлоқ ҳокими Н.Аханов, таниқли журналист Ш.Мадалиев, Кентов шаҳар Ассамблеяси раҳбари Б.Бекоскенов, шахар ўзбек маркази раиси Х.Абдувалиев, вилоят узбек маркази раиси ўринбосари Р.Қўчқоровлар иштирок  этишди. Мажлислар залида такдирлаш маросими бўлиб, "Халык қурмети" олий ордени билан Қорачиқ қишлоқ оқсоқоллар кенгаши раиси, вилоят оқсоқоллар кенгаши хайъати аъзоси Жумадулла ака Умаров, Қорачиқ қишлоқ фахрийлар кенгаши ва "Ижтимоий тотувлик" кенгаши раиси, бош медиатор Бобожон ака Муютов, қишлоқ оқсоқолларидан бири Махмуджон хожи ака Бобохонов ва қадрли устоз Қаххор Ғанишевлар тақдирландилар.

"Енбек ардагери" ("Мехнат фахрийси") медали билан меҳнати ила қадр топган бир гуруҳ отахонлар тақдирландилар. Моҳир ҳайдовчилар Сайдан ота Юлдашев ва Бўрибой махсум Маменов, уста-дурадгор Арзимат ота Толипов, ҳисобчи Қаҳрамон ота Тожиддинов, илғор механизатор-сваркачи Тоир ота Акешов, фахрий Нуриддин ота Умаров ва илғор механизатор Эргаш ака Қаюмовлар тақдирландилар.

"Халык қурмети" медали билан ҳам бир гурух заҳматкаш ва миришкор деҳқонлар тақдирланди. Илғор механизатор Искандар ота Нишонов, илғор сувчи Шокир ота Нишонов, моҳир рассом Муталиб ота Ризаев, илғор механизатор Дадахон ота Қўзбоқов, илғор бригадир Ирисбой ота Жалоловлар такдирландилар.

Илғор устозлардан бир гуруҳи "Мартабали устоз" медалига муносиб кўрилди. Улар Ҳайдар Тўйметов, Аваз Иботов, Тилаш Иззатуллаев, Тоир Қуронбоев, Муталиб Ирисметов, Фозилхон Абдурахмонов, Саида Шарипова, Гулчеҳра Умарова.

25 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга моҳир ҳайдовчилар "Қурметти автоколикши" ("Фахрий автомобилчи") медали билан тақдирланди. Моҳир хайдовчилар: Нарзулла ака Исматуллаев, Абдураззоқ ака Маменов, Бобожон ака Исмоилов, Курбон ака Мухитов, Абдулла ака Мамадалиев, Самихон ака Алиакбаров, Алишер ака Усенов, Абдусодиқ ака Бойметов, Аббос ака Тўрахонов, Абдухолиқ ака Сотибоев, Мамматсапо ака Гулметов, Муродхон ака Қаххоров, Қодиркул ака Қаюмов, Абдухолиқ ака Мамметов, Зокиржон ака Отажонов, Тошпўлат ака Раметов, Азхон ака Абдуғаппоров, Раим ака Неъметов, Шавкат ака Мамадалиев, Баҳром ака Мухитов, Ихтиёр ака Мадалиев.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!