Сауран туманига ҳоким тайинланди
2021-04-23 648 0
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг фармонига мувофиқ Сауран туманининг биринчи ҳокими тайинланди. Вилоят ҳокими Умирзақ Шукеев Сауран туман фаолларига янги ҳокимни таништирди. Президент администрацияси билан келишилган ҳолда ва Сауран тумани депутатларининг тўлиқ қўллаб-қувватлаши билан ҳоким лавозимига Ғани Рисбеков тайинланди.
Бундан олдин у вилоят ҳоким аппарати раҳбарининг ўринбосари лавозимида меҳнат қилган эди. Вилоят ҳокими Шукеев Сауран тумани ҳокимига келгуси ишларига муваффақият тилаб, муносиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Ғани Рисбеков 1962 йили 8 апрелда Туркистонда туғилган. Маълумоти олий. 1986 йили Целиноград қишлоқ хўжалик институтининг агроном мутахассислигини тугатган. 2005 йил эса халқаро қозоқ-турк университетининг молиячи ихтисослигини якунлади. Иш фаолиятини 1979 йил Чапаев номли жамоа хўжалигида ишчи сифатида бошлади. 1980-2015 йилларда Тулкибос сабзавот-мева заводида ишчи, Целиноград вилоятининг Балхаш тумани Веселовский совхозида бош агроном, инспектор, Туркистон тумани ҳокими аппаратининг ташкилий бўлим мудири,Туркистон шаҳри спорт ва туризм бошқармаси бошлиғи, Туркистон шаҳар маслаҳати котиби лавозимларида ишлаб келган. 2019 йилдан Кентау шаҳри ҳокими, Қозоғистон халқлар ассамблеяси Туркистон вилояти бўлими раиси ўринбосари, вилоят ҳокими аппарати раҳбари ўринбосари лавозимларида ишлади.