Туркистон ҳокими алмашди
2021-06-14 299 0
Туркистон вилояти ҳокими Умирзақ Шукеев кўрсатмаси, Президент администрацияси ва Туркистон маслиҳат депутатлари тасдиғи билан Туркистон шаҳри ҳокими лавозимига Нурбол Турашбеков тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимиятининг матбуот хизмати маълум қилди.
Туркистон шаҳрини сўнгги икки йил ичида бошқариб келган Рашид Аюпов шаҳар фаолларига миннатдорчилик билдириб хайрлашди. У энди вилоят ҳокимининг ўринбосари лавозимида иш олиб боради.
Турашбеков Нурбол Абдисаттарович 1980 йил Тўлеби туманида туғилган. 2000 йили М.Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетини, 2005 йили Тараз давлат университетини тамомлаган. Ихтисослиги иқтисодиётчи-муҳандис.
Иш фаолиятини 2001 йил Ўрдабос туманининг ер-кадастр бюросида бошлади.
2002 йили Ўрдабос туманининг ер-кадастр бюроси мудири этиб тайинланди.
2009 йил Сайрам ер-кадастр бюроси директори, 2010 йили “Жанубий Қозоғистон ер-жой илмий-ишлаб чиқариш маркази” директори, 2012 йили ер-жой республика илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори ўринбосари лавозимларида ишлаган.
2016 йил апрель ойидан “Ер кадастри илмий-ишлаб чиқариш маркази” директори ўринбосари лавозимида ишлаган.
2017 йилдан 2020 йилгача Тулкибас тумани ҳокими, 2020 йилдан Ўрдабос тумани ҳокими сифатида иш юритган.