Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Туркистондан Тошкентга поезд


Энди Туркистондан Тошкент шаҳрига поезд билан 2 соатда етиб олиш мумкин бўлади. Жорий йилда Қозоғистонни Ўзбекистон пойтахти билан боғлайдиган темир йўл магистрали қурилиши бошланади. Йўналиш Туркистондан бошланиб, Чимкент орқали Тошкентга боради. Масофа 260 км бўлиб, бунга 1 соат 50 дақиқа вақт кетади.

Лойиҳа бюджети ва унинг манбаи ҳали аниқланмаган. Қурилиш бу йил бошланиб 2025 йили ниҳоясига етади. Ушбу лойиҳа Қозоғистон ва Ўзбекитон орасидаги сайёҳлар қатновини кўпайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 21 июнидан бошлаб, Туркистондан Тошкент шаҳрига мунтазам авиқатновлар йўлга қўйилди. Рейслар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилмоқда. 

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!