Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Номи бору, ўзи йўқ!


Жорий йилнинг март ойида Туркистон вилоятида янги Сауран тумани ташкил этилган эди. Ушбу туманга Кентау таркибидаги Чаға, Янги Иқон, Эски Иқон, Ушқайық, Яссы, Оранғай, Қорачиқ, Жуйнек, Бабайқорған, Шорнақ, Жибек жолы, Майданталлардан иборат 12 та қишлоқ округи киритилган эди. Апрель ойидан бошлаб юқоридаги қишлоқ аҳолисининг доимий яшаш манзиллари Кентау шаҳридан чиқарилиб, Сауран туманига ўтказилиши керак эди. Режа бўйича аҳоли Кентау таркибидан чиқарилган бўлса-да, бугунги кунгача ҳеч қаерга рўйхатга қўйилмаган. 12 та қишлоқ аҳолисининг доимий яшаш манзиллари гўёки “ҳавода” учиб юрибди.

Бу муаммо автомобилларни рўйхатга қўйиш, рўйхатдан чиқариш, яшаш жойидан маълумотнома олиш каби “прописка” зарур бўлган масалаларда бош оғриққа айланган. Энди бу каби “прописка” зарур бўлган хизматлардан фойдаланиш учун Сауран туманининг “бахтли” аҳолиси доимий яшаш жойини Кентау ёки Туркистон шаҳрига кўчириш керак бўлмоқда. Бу эса ҳозирги карантин чоралари кучайтирилган вақтда аҳолига хизмат кўрсатиш марказларида тиқилинчликларга олиб келмоқда. Марказга тўланганларнинг деярли ярми ўзларининг доимий яшаш манзилларини бошқа манзилга кўчириш билан овора.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!