Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Байрамга муносиб совға


Энг улуғ касб - ўқитувчилик касбини улуғлаб келаётган қадрли устозларни ҳар қанча қадрласак арзийди. Байрам арафасида "Турон" ўрта мактабида ўтган тадбирда мактаб директори Аҳмаджон ака Аҳмедов барчани касбий байрам ила муборакбод этди ва бир гуруҳ фидойи устозларни муборакбод қилди. 16 октябрь куни нафақага чикаётган жонкуяр устоз Мусохон Ғани ўғли Умаров Нур-Султон шаҳрида махсус рақам ила ҳисобга олинган "Халқ қурмети" юксак ордени билан мукофотланди. Шунингдек, деярли 40 йиллик стажга эга математика фани ўқитувчиси Абдукарим ака Нишонов "Халқ қурмети" медали,  жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Жумадулла Қўшонов "Мартабали устоз"  медали, олий тоифали рус тили ва адабиёти укитувчиси Нигора Мухитова ва биология фани ўқитувчиси Насиба Йулдошевалар "Оламнинг асили" медали билан тақдирландилар.

Ўзбек тили ва адабиёти билимдони, жамоат фидойиси, кўплаб ишлар бош-қошида юрган Музаффар ака Мараимов тадбирда "Мартабали устоз" медали билан такдирланди. Бундан ташқари, Туркистон вилояти ўзбек этномаданий маркази раиси ўринбосари Раимжон ака Қўчкоров томонидан "Кўҳна Туркистон фарзанди" медали билан хам муборакбод этилди. Нафақадаги илғор устоз, ҳожи она Маълар ая Азимова ҳам "Мартабали устоз" медали билан такдирланди. Мукофотни "Турон" ўрта мактаби директори Аҳмаджон ака Аҳмедов ва мактаб хотин-қизлар кенгаши раисаси муовини Насиба опа Йўлдошева топшириб, онахонга узоқ-умр, неваралар роҳатини кўришни тилак билдиришди. Биз хам барчани мукофотлар билан табриклаймиз.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!