Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Устозлар эл эътиборида


Устозлар байрами арафасида барча устозларни муборакбод этиш анъанага айланиб бормоқда. Устозлар байрами арафасида "Қорачиқ" ўрта мактабида ўтган тадбирда бир гуруҳ устозлар муносиб  тақдирландилар. Жумладан, 45 йиллик иш стажига эга олий тоифали рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, рассом ва фотограф, ташкилотчи жамоат фидойиси Хайрулла Нарзулла ўғли Турсунметов Нур-Султон шахрида махсус ракам билан ҳисобга олинган  "Халқ қурмети" юксак ордени билан мукофотланди.

Шунингдек, яқинда нафақага чиқаётган қадрли устоз Гулбаҳор опа Қаюмова "Халқ қурмети" медали билан,  математика фани ўқитувчиси, устозимиз Башорат опа Нишонова ва бошланғич синф ўқитувчиси Умсуной опа Эрметовалар "Мартабали устоз" медали билан, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Асадулла ака Қўшонов вилоят касаба уюшмалари кенгаши томонидан "Касаба уюшмасига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонига муносиб кўрилди. Барча мукофотланганларни қутлаймиз.

Байрам муносабати билан таниқли тадбиркор, меценат Музаффар Мирзахон ўғли Адҳамов ўзи таҳсил олган "Қорачиқ" ўрта мактабига ҳар бири 15 минг тенге турадиган 7 та тўп совға қилди. Болаларнинг соғлом вояга етиши борасида қайғураётган оғаларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!