Шифокорларга муносиб баҳо
2021-11-29 287 0
Бугун Қорачиқ қишлоқ шифокорлик амбулаториясида шу ерда меҳнат қилган ва қилаётган барча инсонлар - шифокорлару ҳамширалар меҳнати яна бир бор тақдирланди. Туркистон тумани соғликни сақлаш бўлими мудири, туман касалхонаси бош шифокори лавозимларида ишлаган таниқли шифокор, Туркистон шаҳрининг фахрий ватандоши, жамоат арбоби, "Олтин шифокор" атоғи соҳиби, Қозоғистон ўзбеклари "Дўстлик" ҳамжамияти кенгаши аъзоси Баҳодир ака Ҳабибуллаев Қорачиққа ташриф буюриб, барча қорачиқлик ҳамкасбларини муборакбод этди.
Қорачиқ амбулаторияси бош шифокори Илҳом Айтметов "Халқ ҳурмати" медали ва уни вояга етказган волидаи муҳтарамаси Шарбон ая "Оламнинг асили" медали билан тақдирланди. Кўп йил фельдшер бўлиб ишлаган, болакайларнинг суюкли шифокори Рахматулла (Раман) ака Эрметов ҳам "Халқ ҳурмати" медалига муносиб кўрилди. Шифокор Дилноза Юсубалиева, ҳамширалар Лолахон Абдукаримова, Меҳриниса Раҳметова, Машҳура Муютова, Муҳтарам Умарова, Меҳриниса Солиева, Зарифа Додонова (Пармонқулова), Қулан Азизбекова, Мадина Примбетова, Раъно Тўрахонова, Вазира Мухитова, Диёра Муютова, Гулабза Умарова, Салима Абдуллаева, Наргиза Жалолова, кўп йиллар тозаликка масъул бўлган меҳнат фахрийси Назира Раметовалар ҳам "Оламнинг асили" медали билан, шифо масканида кўп йил ҳайдовчи бўлиб ишлаган Ҳасан ака Туёқов "Фахрий автомобилчи" медали билан, электрик Маҳмуд Абдуллаев "Ерен енбеги ушин" медали билан такдирландилар.
Қорачиқ қишлоғида тиббиёт соҳасида биринчи олий маълумотли шифокор, қишлоғимиз амбулаториясининг биринчи бош шифокори Олим ака Абдурахмоновнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг холидан хабар олдик ва "Халқ ҳурмати" олий ордени тантанали равишда топширилди.
Айни бугун ўзининг муборак 60 ёшини қарши олган эл ардоғидаги таниқли ҳамшира Раъно опа Эрметовани таваллуд айёми билан қутлаб, фарзандлари даврасида "Оламнинг асили" медали топширилди.
Қорачиқ қишлоғининг яна бир қадрли фарзанди, олий тоифали шифокор-невропатолог, "Ақмарал" клиникасининг бўлим мудираси Динорахон Жумадулла қизи Умарова мустақиллик байрами арафасида "Халық қурмети" ордени билан такдирланди. Бу мукофотни клиника бош шифокори муовини Гулнара Оринбетова топшириб, ҳамқишлоғимиз шаънига илиқ сўзлар айтди.