Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Қорачиқда янги кафе


Куни кеча қадим ва файзли Қорачиқда яна бир ажойиб кошона - "Қожеке" кафесининг янги замонавий ва кўркам биноси иш бошлади. Шаҳарлардаги муҳташам заллардан қолишмайдиган бу кошона юқори дид билан кўркам қилиб қурилган. 5 та алоҳида кабиналардан ташқари 20-30 кишига мўлжалланган кичик зал ва ёзги айвонли дам олиш жойидан иборат.

Деярли 200 одамни ўз бағрига сиғдира оладиган катта залга кирсангиз, унинг кўркамлиги, бежиримлиги, замонавий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассамлаштирган гўзал кошона эканлигига яна бир бор амин бўласиз. Моҳир ошпазлар саййидлар авлодидан бўлмиш Рўзибой ака ва ўғли Нурмуҳаммад тайёрлаган турфа таомлар мазаси оғзингизда қолади. Ҳақиқий гурманлар ўз баҳосини беришлари аниқ.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!