Бош саҳифа / Янгиликлар


Қорачиқ 2000 йил


Об-ҳаво

Сўнгги изоҳлар


Ҳозирча изоҳ йўқ!

Байрамга муносиб совға


Қозоғистон республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Қорачиқ қишлоқ ўзбек маданият маркази тавсияси билан бир гуруҳ ҳамқишлоқларимиз муносиб рағбатлантирилди. Жиҳоз фабрикасини ишга туширган тадбиркор Алихон Алиакбаров "Халқ хурмати" ордени билан такдирланди. “Қозоғистон республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” медалига Қорачиқ қишлоқ фахрийлар кенгаши раиси Бобожон Муютов, нафақадаги устозлар Қодир Аҳмедов, Қаҳҳор Ғанишев, Хайрулла Турсунметов, Аҳмаджон Эрметов, Абдукарим Нишонов, Жонбобо Қаюмов, Абдумажид Юсубалиев,  тадбиркор Омон Йўлдошев, илғор ўқитувчилар Озодбек Рахметов, Севара Рисбоевалар муносиб кўрилди.

Подполковник Абдуфаттох Аҳмедов, тадбиркорлар Абдусодиқ Бойметов, Ғайрат Мамметов, Рахимжон Солиев, Шароф Мараимовлар "Халқ хурмати" медали, таниқли ҳайдовчи Умар ота Баҳромов, Зоир ака Нуриддинов ва Ёқуб Умаровлар "Меҳнат фахрийси" медали, Дадажон Абдуллаев “Шавкатли меҳнати учун” медали, шоир Қурбон Мирзо "Дўстлик" медали, шоир Бахтиёр Иззатуллаев "Кўҳна Туркистон фарзанди" медали, ўзбек театри актрисаси Роҳатой Абдуллаева "Оламнинг асили" медали билан такдирландилар. Нафақадаги ўқитувчилар Иззат Отаева, Собира Файзиметова, Хурсанд Ғанишева, Шарофат Ибрагимова, Клара Ерметова, Ибодат Мамметова, Ўғилпочча Файзиметова, Дилдор Аҳмедовалар ҳамда ўқитувчилар Гулхан Тўрахонова, Ғулом Абдураимов, Ботир Қурашов, Шаҳобиддин Самиев, Дилором Муютова, Санам Мўминова, Гулчеҳра Ғаниева, Асомиддин Ғанишев, Машҳура Паттоева, Мадина Мараимова, Моҳира Мараимова, Дилбар Розиметова, Махсудахон Гулметова, Ферузахон Тожиметова, Севара Қоратоеваларга  "Мартабали устоз" медаллари топширилди.

Изоҳ қолдириш учун сайтга киринг!